Исроил Мудофаа Армиясининг жанубий дивизияси тор-мор қилинган дастлабки олти соат ичида тинч аҳолининг аксарият қисми ўлдирилган.
Ҳисоботга кўра, ҲАМАСнинг ҳужуми кутилмаган бўлиб, разведка бу ҳақда олдиндан огоҳлантирмаган. Босқин ҳеч қачон реал таҳдид сифатида кўрилмаган ва ЦАХАЛ тўсатдан ҳужум сценарийсини ҳисобга олмаган.
Шунингдек, ЦАХАЛ ҲАМАС жангчиларининг сони, уларнинг ҳаракатчанлиги ва ҳужум қилинган ҳудудлар миқдори борасида ҳам маълумотсиз қолган. Бундан ташқари, воқеа содир бўлган ҳудудда Исроил ҳарбийлари сони ҲАМАС жангчилари сонидан анча кам бўлган, ҳужумда жами беш мингдан ортиқ одам қатнашган.