Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, Саудия клублари "Барселона" юлдузларига кўз тикди.
Манбанинг хабар беришича, "Ал-Ҳилол", "Ан-Наср" ва "Ал-Иттиҳод" клублари вакиллари "Барcелона" раҳбарияти билан учрашиб, футболчиларни сотиб олиш масаласини муҳокама қилишмоқчи:
"Ал-Ҳилол" - Рафиньяни олиб келмоқчи
"Ан-Наср" — Рональд Араухо ёки Жюль Кундега қизиқмоқда
"Ал-Иттиҳод" — Френки де Йонгни жамоага қўшмоқчи.