Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистонида хусийлар ракеталари парчалари тушиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Саудия Арабистонида хусийлар ракеталари парчалари тушиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Саудия Арабистонининг жанубида Яманнинг «Ансар Аллоҳ» ҳаракати (хусийлар) томонидан учирилган баллистик ракеталар парчалари тушиши оқибатида икки киши жароҳат олди.

Саудия матбуот агентлиги (SPA) хабар беришича, бу ҳақда қироллик Фуқаро муҳофазаси бошқармаси маълум қилган.

«Якшанба куни Фуқаро муҳофазаси кучлари Хамис-Мушайт ва Аҳад-Руфайда округларида ҳавода тутиб қолиниб, йўқ қилинган иккита баллистик ракета парчалари ерга тушганини қайд этди», — дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, жароҳатланганлардан бири Саудия Арабистони фуқароси, иккинчиси эса Осиё мамлакатларидан бирининг фуқаросидир.

Бундан ташқари, ракета парчалари тушиши натижасида учта турар жой ва еттита автомобиль шикастланган.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 10 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!