Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистони хусийларнинг баллистик ракета ишлаб чиқариш корхоналарини йўқ қилди

Саудия Арабистони хусийларнинг баллистик ракета ишлаб чиқариш корхоналарини йўқ қилди

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари Ямандаги хусийларга тегишли баллистик ракеталар таркибий қисмлари ишлаб чиқариладиган бир нечта корхонага зарба берди.

Бу ҳақда альянснинг расмий вакили Турки ал-Маликийнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий операция натижасида ракеталарни йиғиш ва уларнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариш заводи, қаттиқ ёқилғи тайёрлаш корхонаси, шунингдек, мазкур турдаги қуроллар учун электрон тизимларни йиғиш цехи йўқ қилинган.

Яманда 2014 йил август ойидан буён «Ансор Аллоҳ» ҳаракати (хусийлар) ва Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳукумат кучлари ўртасида қуролли қарама-қаршилик давом этмоқда.

Минтақадаги кескинлик 2026 йил июль ойида хусийлар Саудия Арабистонига нисбатан денгиз блокадасини эълон қилиб, унинг бир нечта нефть танкерларига ҳужум қилганидан сўнг кучайган.

Октябрь ойида эса Яман ҳукумат кучлари қуролли гуруҳлар назоратидаги ҳудудларни қайтариб олиш мақсадида кенг кўламли ҳарбий операция бошлаган.

Киритилди: 09:30 10.11.2026. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар