Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистони хайрия маркази Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди

A A A
Саудия Арабистони хайрия маркази Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди

Саудия Арабистонининг “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази Ўзбекистонга беғараз кўмак сифатида 25 тонна хурмо мевасини ҳадя қилди. Бу ҳақда “Вақф” хайрия жамоат фонди хабар берди.

Хурмоларни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф Солиҳ Алгаҳра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Диний идора раисининг Иқтисод ишлари бўйича маслаҳатчиси Алишер Эшимов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Исохон Абдуллаевга топширган.

Эндиликда ҳадя қилинган хурмо мевалари “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда “Мурувват” уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор юртдошларга хайрия қилинади.

Топшириш маросимида “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази вакиллари Аднан Хатим Асирий ва Алақил Абдулҳаким Саъад ҳам иштирок этган.

Киритилди: 10:59 14.06.2024. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!