Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олмоқчи

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олмоқчи

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд Испаниянинг "Барселона" футбол клубини сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда El Chiringuito журналисти Франсуа Гальярдо X (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилган.

Манбага кўра, Муҳаммад ибн Салмон яқин вақт ичида клубни сотиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. Эҳтимолий келишув қиймати 10 миллиард еврога баҳоланмоқда. Бироқ Гальярдонинг таъкидлашича, битимга клуб аъзолари, яъни президент сайловларида ва бошқарув масалаларида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар қаршилик кўрсатиши мумкин.

Журналистнинг сўзларига кўра, "Барселона"нинг қарзи ҳозирда 2,5 миллиард евродан ошади.

Forbes маълумотларига кўра, Испания клуби тахминан 5,6 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, у дунёдаги энг қиммат бешта футбол жамоалари қаторига киритилган.

Киритилди: 23:24 15.12.2025. Ўқилди: 823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!