Лондон Украинадан Форс кўрфази мамлакатларига Shahed дронлари ҳужумини қайтаришда ёрдам беришни сўради.
Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири маълум қилди.
Кир Стармернинг билдиришича, Лондон ўз мутахассислари билан бирга Форс кўрфази мамлакатларидаги ҳамкорларига Эрон дронларини уриб туширишга ёрдам бериш учун Украинадан экспертларни жалб қилади.
Британия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, Лондон АҚШга Эронга қарши амалиётлардa Британия базаларидан фойдаланишга рухсат берган, бироқ Британиянинг ўзи бу ҳужумларда иштирок этмайди.
Аввалроқ, Буюк Британия Ҳаво кучларининг Кипрдаги “Акротири” базаси ҳудудида кучли портлаш содир бўлгани маълум бўлганди.