Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Исроил Хоманаийнинг жойлашувини қандай аниқлади?

АҚШ ва Исроил Хоманаийнинг жойлашувини қандай аниқлади?

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлган ҳужум одатдагидек тун ярмида эмас, балки эрталаб содир этилган. BBC таҳлилига кўра, бунга сабаб АҚШ ва Исроил ҳужумдан бир неча соат олдин қўлга киритган муҳим разведка маълумотлари бўлган.

Манбага кўра, бир неча ой давомида АҚШ ва Исроил юқори мартабали эронлик амалдорлар бир жойга тўпланиши мумкин бўлган пайтни кутган. Разведка маълумотлари Хоманаий шанба куни эрталаб Теҳрон марказидаги бинолар мажмуасида бўлишини кўрсатган. Шу билан бирга, бошқа юқори лавозимли ҳарбий ва разведка раҳбарларининг ҳам айни вақтда шу ерда учрашув ўтказаётгани маълум бўлган.

BBC ёзишича, бир неча ой давомида АҚШ ва Исроил Эрон олий раҳбарининг ҳаракатларини кузатиб борган. Қандай аниқ усуллар қўллангани махфий сақланмоқда. Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқдаги баёнотида бунга ишора қилган.

«У бизнинг разведкамиз ва юқори технологияли кузатув тизимларимиздан қочиб қутула олмади», — деган Трамп.

BBC таҳлилига кўра, Хоманаийнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотни жойдаги агент етказган бўлиши мумкин. Бироқ эҳтимолийроқ версия — замонавий технологиялар орқали бошқа эронлик юқори лавозимли шахсларнинг ҳаракатини кузатиш орқали унинг жойи аниқланган.

Киритилди: Бугун 10:12. Ўқилди: 1605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!