"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди. Англиянинг топ-клуби ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни туғилган куни билан табриклади. У 2004 йилнинг 29 февралида туғилган, бироқ жорий йил кабиса йили бўлмагани сабабли тақвимда бу сана мавжуд эмас. Шу боис, Ҳусанов туғилган кунини 1 март куни нишонламоқда.
"Абдуқодир Ҳусановни туғилган куни билан табриклаймиз!" — дейилади "шаҳарликлар"нинг постида.
Кўп ўтмай, "Манчестер Сити" Ҳусановнинг машғулотлардан бир нечта суратини намойиш этди ва унга "Туғилган кун соҳиби!" деб изоҳ қолдирди.
Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг январида "Манчестер Сити" таркибига келиб қўшилган эди. Ўшандан бери футболчи 33 та ўйинда майдонга тушди ва битта гол урди.