Трамп Эрон музокара олиб боришни истаётганини ва у бунга рози бўлганини айтди.
АҚШ президенти бу ҳақда The Atlantic нашрига берган интервюсида айтди.
"Эрон буни олдинроқ қилиши керак эди. Улар жуда осон ва самарали бўлган ишни олдинроқ бажаришлари лозим эди. Улар жуда узоқ кутишди. Эрон биз билан анча аввал келишувга эришиши мумкин эди, аммо улар ҳаддан ташқари айёрлик қилишди", — дея фикр билдирди Оқ уй раҳбари.
"Эрон раҳбариятидаги кўпчилик ҳалок бўлди. Биз музокара олиб борган айрим одамлар энди йўқ, чунки биз жуда катта зарбани амалга оширдик", дея қўшимча қилди АҚШ президенти.