Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мессида ҳам тескари саноқ бошланиш арафасида турибди

Мессида ҳам тескари саноқ бошланиш арафасида турибди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида урилган голлар сони бўйича 900 талик кўрсаткични забт этиш арафасида турибди.

Душанба куни аргентиналик юлдуз МЛС доирасида "Орландо Сити"га қарши баҳсда дубль қайд этди ва жамоасига 4:2 ҳисобидаги иродали ғалабани тақдим этди. Эндиликда 38 ёшли футболчининг ҳисобида бутун фаолияти давомида киритилган 898 та гол мавжуд. Катта эҳтимол билан, тез орада ҳужумчи Криштиану Роналдудан кейин профессионал даражада 900 ва ундан кўп гол урган замонамизнинг иккинчи футболчисига айланади.

Лионель Месси 2023 йилдан бери "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунга қадар у "ПСЖ" ва "Барселона" клублари рангларини ҳимоя қилган. Юлдуз футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг якунига қадар мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 10:23. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!