Туркия АҚШ ва Исроил қўшма ҳарбий операцияси учун қасос сифатида Эроннинг Инжирликдаги "Америка базаси"га ҳужум қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Бу ҳақда Туркия аксил-дезинформация маркази баёнот берди.
Марказ Туркия ҳудудида АҚШ ёки бошқа хорижий ҳарбий базалар йўқлигини таъкидлади.
"Туркия Республикасининг ҳаво, қуруқлик ва денгиз майдони, шунингдек, барча ҳарбий иншоотлар унинг тўлиқ суверенитети ва назорати остида. Мамлакатга ҳеч қандай ҳужум қайд этилмаган. Бундай нашрлар Туркияни минтақавий можароларда иштирок этувчи сифатида кўрсатишга қаратилган ва дезинформация ҳисобланади. Туркиянинг мудофаа ва хавфсизлик тизими барча тузилмалари билан нормал ишлашда давом этмоқда ва жараёнлар ваколатли органлар томонидан тезкор равишда кузатилмоқда", дейилади баёнотда.
Аксил-дезинформация маркази шунингдек, жамоатчиликни фақат расмий агентликларнинг баёнотларига таянишга чақирди.
Бугун эрталаб ижтимоий тармоқларда Эрон Туркиянинг Инжирлик шаҳридаги НАТО авиабазасига ҳужум қилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди, бу база Америка базаси сифатида тақдим этилган эди.