Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Мохаммад Багер Галибаф “якуний қасос вақти келди”, дея баёнот берди ва жавоб “шунчалик вайронкор бўладики, улар раҳм-шафқат сўрашга мажбур бўлади”, деди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат олий раҳбар ҳалок бўлганидан кейинги қадамларни ҳам ўз ичига олган “барча сценарийлар”га тайёргарлик кўрган. “Биз бу лаҳзаларга тайёрландик ва барча сценарийларни кўриб чиқдик”, — дея таъкидлади у.

Галибаф, шунингдек, АҚШ президенти ва Исроил бош вазири “қизил чизиқларни кесиб ўтганини” ҳамда “бунинг учун товон тўлаши кераклигини” айтди. Унинг таъкидлашича, улар “жавобгарликка тортилади”.

Киритилди: 11:40 01.03.2026. Ўқилди: 36588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!