Саудия Арабистони ва Хитой марказий банклари миллий валюталарда своп битимини туздилар.
Бу ҳақда Саудия Арабистони тартибга солувчи органининг ўз сайтида эълон қилинган баёнотида айтилади.
Томонлар миллий валюталарни айирбошлаш имкониятига эга бўлган своп линияси ҳажми 50 миллиард юанни ташкил этади, бу тахминан 6,97 миллиард долларга тўғри келади.Шартнома уч йилга мўлжалланган.
Марказий банклар ўртасидаги валюта алмашинуви ликвидлик танқислигидан ҳимоя қилиш воситасидир. Бу ҳар бир тарафга бошқа мамлакат валютасида ликвидликни валюта бозорларида сотиб олмасдан олиш имконини беради.