Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистони ўзбекистонликларни ишга жалб қилади

A A A
Саудия Арабистони ўзбекистонликларни ишга жалб қилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегацияси иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш мақсадида Саудия Арабистонида бўлди.

Делегация аъзолари Ар-Риёд шаҳрида кўплаб салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар ўтказди. Натижада ўзбекистонлик малакали мутахассисларни тиббиёт, хизмат кўрсатиш, ИТ ва ишлаб чиқариш соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилишга келишиб олинди.

Шунингдек, фуқаролар Саудия Арабистонига ишга кетишидан олдин ушбу давлат стандартлари асосида ўқитилиши алоҳида таъкидланди.

Киритилди: 16:57 15.12.2023. Ўқилди: 2534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!