Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистони терма жамоасига франциялик янги бош мураббий тайинланди!

Саудия Арабистони терма жамоасига франциялик янги бош мураббий тайинланди!

Эрве Ренар Саудия Арабистони терма жамоасига қайтди.

Франциялик мураббий Роберто Манчини билан шартнома бекор қилинганидан кейин ушбу ўринни эгаллади.

Ренар иккинчи марта жамоа бошқарувига киришади. Биринчи босқич 2019 йилда бошланиб, 2023 йилда якунланганди.

Ўшанда жамоа ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлганди ва Аргентинани гуруҳ босқичида мағлуб этганди.

Ренар хорижликлар ўртасида Саудия Арабистони терма жамоаси билан ғалаба қозонилган ўйинлар сони бўйича етакчилик қилади.

Киритилди: 12:41 27.10.2024. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!