Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистони ҳусийлар ҳужумлари оқибатида оғир вазиятга тушиб қолди

Саудия Арабистони ҳусийлар ҳужумлари оқибатида оғир вазиятга тушиб қолди

Ямандаги қуролли можаронинг кескинлашуви Саудия Арабистонида хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни оғирлаштирмоқда. Ҳусийларнинг ракетали ҳужумлари оқибатида мамлакатда тинч аҳоли қурбон бўлмоқда, транспорт қатновлари издан чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Нашрга кўра, ҳужумлар ортидан айрим аэропортлар фаолияти чекланган, АҚШ дипломатик ходимларининг бир қисми мамлакатдан олиб чиқилмоқда. Хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар бадавлат аҳоли ва хорижлик зиёратчиларнинг режаларига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Сўнгги ҳужумлар давомида Яман ҳудудидан Саудия Арабистони томон ўндан ортиқ баллистик ракета учирилгани хабар қилинди.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони ҳарбий кучлари Яманнинг ҳусийлар назоратидаги ҳудудларига, жумладан, Сано атрофига ҳаво зарбаларини давом эттирмоқда.

Нефть бойликлари ҳисобига минтақада катта иқтисодий таъсирга эга бўлган қироллик учун можаронинг чўзилиши хавфсизликдан ташқари, туризм ва иқтисодий ривожланиш соҳаларида ҳам жиддий қийинчиликлар туғдирмоқда.

Киритилди: Бугун 12:08. Ўқилди: 149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!