Мамлакат Мудофаа вазирлиги Макка атрофида жойлаштирилган зенит-ракета мажмуалари тасвирларини эълон қилди.
Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли кучлар Ҳаж мавсумига тайёргарликни тўлиқ якунлаган ва зиёратчилар ҳамда муқаддас масканларни ҳимоя қилиш учун тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган.
Хавфсизликни таъминлашга қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳаво мудофааси бўлинмалари, ҳарбий-денгиз флоти, шунингдек тиббий ва техник хизматлар жалб этилган.
Хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши Яқин Шарқдаги кескин вазият билан боғлиқ. Сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони расмийлари мамлакат ҳаво ҳудудини бузган дронлар тутиб қолинганини маълум қилган.