Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Саудия Арабистони дунёдаги илк "осмон стадиони"ни қурмоқчи

Саудия Арабистони дунёдаги илк "осмон стадиони"ни қурмоқчи

Саудия Арабистони дунёдаги илк "осмон стадиони"ни қуришни режалаштиряпти. Бу стадион расман NEOM Stadium деб аталади ва у футуристик шаҳар — The Line лойиҳаси ичига жойлаштирилади.

Энг ажойиб жиҳати — стадион ердан 350 метр баландликда туради! Унинг ичида 46 минг ўрин бўлади ва бутунлай қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлайди.

Бу стадион 2032 йил атрофида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган ва у 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида чорак финалгача бўлган ўйинларга мезбонлик қилади.

Саудия Арабистони нафақат нефть билан, балки инновациялар ва технологиялар билан ҳам дунё эътиборини тортишга уринмоқда.

Киритилди: 22:44 21.10.2025. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!