Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Санкт-Петербургда автомобил портлаши оқибатида россиялик полковник ҳалок бўлди

Санкт-Петербургда автомобил портлаши оқибатида россиялик полковник ҳалок бўлди



12 ноябр куни эрталаб Санкт-Петербургнинг Шушари ҳудудидаги Колпинское йўлида автомобил портлади. Ҳодиса оқибатида автомобил ҳайдовчиси бўлган россиялик полковник воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Фонтанка" нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, портловчи қурилма автомобил тагига ўрнатилган ва полковник ҳовлидан чиқиб кетаётганида масофадан туриб ишга туширилган. Дастлабки хабарларда автомобил ичида унинг оила аъзоси ҳам бўлгани ва жароҳат олгани айтилган.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг шахси ошкор қилинмаган. Ҳодиса сабабли мазкур йўлда транспорт ҳаракати тўхтатилган.

Август ойи охирида ҳам шу йўлда шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлган. Ўшанда юқори лавозимли россиялик ҳарбий автомобил портлаши оқибатида ҳалок бўлган, унинг рафиқаси эса жароҳатланган эди.

Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербургдаги портлаш оқибатида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 18:07 12.11.2026. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар