Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Санепидқўм: Ўлат касаллиги бўйича хавотирланишга асос йўқ

Санепидқўм: Ўлат касаллиги бўйича хавотирланишга асос йўқ

Ўзбекистонда ўлат касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор бўлиб, ҳозирча хавотирланиш учун асос йўқ. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Изоҳ Россиянинг Иркуцк шаҳрида ўлат касаллигига гумон қилинган ҳолат қайд этилгани ҳақида хабарлар тарқалганидан кейин берилди.

Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ўлат ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларнинг четдан кириб келиши ҳамда мамлакат бўйлаб тарқалишининг олдини олишга қаратилган тизим мавжуд.

"Мамлакатимизда ўлат касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ", деди у.

Ҳозирда давлат чегараларини кесиб ўтиш нуқталари — халқаро аэропортлар, темир йўл станциялари ва автомобиль йўлларида жами 53 та санитария назорат пункти фаолият юритмоқда.

Ушбу пунктлар орқали хориждан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларнинг саломатлиги доимий тиббий кузатувдан ўтказилади.

Санепидқўм вакили ҳудудий санитария-эпидемиология хизматларида ўта хавфли юқумли касалликларни аниқлашга мўлжалланган махсус лабораториялар ҳам фаолият кўрсатаётганини билдирди.

Унинг қайд этишича, мазкур лабораториялар зарур диагностика воситалари, озуқа муҳитлари, реагент ва реактивлар билан тўлиқ таъминланган.

Киритилди: 15:31 07.10.2026. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!