Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади

A A A
Самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади

Самбо бўйича 2025 йилги Осиё ва Океания чемпионати 14–20 апрел кунлари Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро самбо федерацияси (FIAS) матбуот хизмати хабар берди.

Турнирда спорт ва жанговар самбо бўйича эркаклар, аёллар, ўсмирлар, қизлар ва кадетлар ўртасида жами 88 та медал учун кураш кечади. Шунингдек, еттита ёш йўналишида олти вазн тоифасида, қолаверса, кўриш қобилияти чекланган эркаклар ўртасида SVI-1 ва SVI-2 тоифаларида мусобақалар ўтказилади.

«Ўзбекистон самбо ассоциацияси бир нечта йирик турнирга мезбонлик қилган. Бу йилги мусобақалар дастури ҳам жуда бой. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда рақобат анча ўсди», — деди FIAS вице-президенти Аъламжон Муллаев.

Киритилди: 07:46 10.04.2025. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!