Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда вояга етмаган қизни ўғирлаб, зўрлаганлар орасида прокуратура ходими ҳам борлиги аниқланди. Жами 9 киши қўлга олинган

Самарқандда вояга етмаган қизни ўғирлаб, зўрлаганлар орасида прокуратура ходими ҳам борлиги аниқланди. Жами 9 киши қўлга олинган

Қўшработ туманида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрлангани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура маълумотига кўра, 6 октябрь куни вояга етмаган қиз прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, 2 октябрь куни бир неча шахс томонидан зўрлангани ва уларга қонуний чора кўришни сўраган.

Ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳолатга Қўшработ тумани прокуратурасининг иш юритувчиси ҳам алоқадорлиги аниқланиб, 30 октябрь куни вилоят прокурорининг тегишли буйруғи билан прокуратура органларидан бўшатилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда тайинланган судга оид тиббиёт ва биологик экспертизалари натижаларига кўра, 31 октябрь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва терговга тааллуқлилиги бўйича ички ишлар органига юборилган.

Олиб борилган тергов ҳамда тезкор тадбирлари давомида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, терговга жалб қилинган ва 8 нафар шахс, шу жумладан, Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган, яна бир гумонланувчини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 10:05 14.11.2024. Ўқилди: 3411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!