Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1956-йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик учун судланган шахс ваколати бўлмаган ҳолда 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни ва’да қилган.
У бунинг эвазига 4 800 АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 3 000 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
❗️Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.