Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда тадбиркорга ҳисобланган 3 млрд сўмлик асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди

Самарқандда тадбиркорга ҳисобланган 3 млрд сўмлик асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди

Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ фаолиятидан норози бўлиб “SIRALISH MEVA” МЧЖ мурожаат қилган.

Мазкур мурожаатда “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ томонидан тадбиркорлик субъектига нисбатан 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган асоссиз қарздорлик ҳисобланганлик ҳолати аниқланди.

Ўрганиш натижаларига кўра, “SIRALISH MEVA” МЧЖнинг мурожаати асосли деб топилиб, асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тадбиркорлик субъектининг мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан юқоридаги ҳолатлар юзасидан хизмат кўрсатувчи ташкилотга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, келгусида юқоридаги ҳолатларни такрорламаслик юзасидан огоҳлантириш берилди.

Киритилди: 16:02 07.02.2025. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!