Шу йилнинг 10-11 май кунлари Самарқанд вилоятининг Ургут туманида “Халқаро Параплан Фестивали“ бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, ушбу фестивал юртимизда экстремал туризм турларини оммалаштириш ҳамда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Маълумотларга кўра, “Андак“ МФЙда ўтказилиши режалаштирилган фестивалда 10 га яқин давлатлардан келган 70 га яқин иштирокчилар қатнашади.
Шунингдек, фестиваль дастуридан параплан шоулари ва мусобақалари, гастрономик кўргазмалар, концертлар, миллий ўйинлар ва қизиқарли мусобақалар ўрин олган.