2025 йил 11 апрель куни соат 20:00да 1997 й.т. шахс бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашинасини Самарқанд шаҳри “Нурли йўл” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Рудакий” кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.