Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда чиқиндиларни қабул қилиш нархи ошди

Самарқандда чиқиндиларни қабул қилиш нархи ошди

Самарқанд вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқинди полигонида қабул қилиш ва сақлаш нархлари ўзгармоқда.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши қарори эълон қилинди. Қарор 2025 йил 20 июн куни эълон қилинди.

Қарор иловасига кўра, 1 метр квадрат учун чиқиндиларни қабул қилиш тарифи ҚҚСсиз 16 433 сўмни ташкил қилади (ҚҚС билан 18 405 сўм). 1 тонна учун 39 886 сўм (ҚҚСсиз), ҚҚС билан 44 672 сўмни ташкил этади.

Самарқандда чиқиндиларни қабул қилиш нархи ошди

Қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.

Киритилди: 11:18 22.06.2025. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!