Бугун 14 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда босқинчилик қилган уч нафар шахс ушланди

Самарқандда босқинчилик қилган уч нафар шахс ушланди

Улар 44 ёшли эркакни пичоқ билан қўрқитиб, 1 900 доллар пулини олиб кетган.

Самарқанд вилояти. Жорий йил 30 март куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро Р.Д., Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ “102” қисқа рақамига мурожаат қилди.

У ўз аризасида 2025 йил 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш хонадонига кириб, пичоқ билан қўрқитиб, уйидан 1.900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб кетганини маълум қилди.

Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, 2 нафар 23 ёшли шахслар жиноятга алоқадор экани аниқланди.

Бундан ташқари мазкур жиноятда, яна 24 ёшли фуқаро Х.С. ва 17 ёшли вояга етмаган А.Ф. ҳам бўлгани аниқланиб, барча гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланди.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Киритилди: 03:32 06.04.2025. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!