Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда бола мактабдоши бўлган қиздан тиз чўкиб кечирим сўради

Самарқандда бола мактабдоши бўлган қиздан тиз чўкиб кечирим сўради

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 21-мактаб ўқувчилари акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ҳолат юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Унга кўра, ҳолат 2024 йил апрель ойида Пахтачи тумани 21-мактаб ўқувчиси Х.Т.нинг шу мактабда ўқийдиган қизни ҳақоратлагани натижасида юзага келган. Йигит Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021 йил 16 ноябрдаги тегишли қарори билан ҳудуддаги 1-сонли оилавий болалар уйига берилган бўлган.

Воқеадан хабардор бўлган мактаб директори ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологи бола онасининг розилиги билан уни ва опасини ўқувчи қизнинг уйига узр сўраш учун олиб борган.

Видеолавҳадаги ҳолат қизнинг онаси томонидан йигитнинг узр сўраш жараёнида тасвирга олинган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органлар томонидан онага нисбатан тегишли маъмурий жазо чораси қўлланилган.

Пахтачи тумани 21-мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари — мактаб директори ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.

Шунингдек, бу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун мактаб маъмурияти ҳамда ҳудуд профилактик инспектори томонидан ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.

Киритилди: 19:38 03.05.2025. Ўқилди: 1369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!