Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда автобус мактаб ўқувчисини уриб кетди, оқибатда у ҳалок бўлди

Самарқандда автобус мактаб ўқувчисини уриб кетди, оқибатда у ҳалок бўлди

2024 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 0800 ларда Самарқанд шаҳар, «Камолиддин Беҳзод» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасида ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган «ISUZU» русумли жамоат транспортини бошқариб бориб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида, пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:56 14.11.2024. Ўқилди: 1499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!