Самарқанд вилоятида ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига бағишлаб 5 гектарлик “Яшил боғ” ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
 Лойиҳа ҳақида:
— “Меросга таянаб, келажак сари” шиори остида амалга оширилаётган лойиҳа ЮНЕСКОнинг тинчлик, маданиятлараро мулоқот ва экологик барқарорлик каби қадриятларини акс эттиради.
— 31-октябр куни “Боқий шаҳар” мажмуасида 564 туп дарахт ва буталар экилди. Тадбирда ЮНЕСКО вакиллари, хорижий элчилар ҳамда Ўзбекистон давлат идоралари раҳбарлари иштирок этди.
 Боғнинг ўзига хос жиҳатлари:
— Қайрағоч, каталпа, сафора, eman, чинор каби дарахтлар ўтқазилмоқда.
— Сувни тежовчи томчилатиб суғориш тизими, қуёш панеллари ва чиқиндиларни қайта ишлаш жойлари жорий этилади.
 Рамзий ғоя:
— ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига бағишлаб 80 минг туп дарахт экиш режалаштирилган.
— “Яшил боғ” Соҳибқирон Амир Темур боғлари фалсафасидан илҳомланиб, 9 бўлимдан иборат бўлади ва ҳар бири тарихий боғларнинг ўзига хос руҳини ифода этади.