Бугун 25 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда 19 ёшли талаба қиз 9-қаватдан ўзини ташлади

Самарқандда 19 ёшли талаба қиз 9-қаватдан ўзини ташлади

19 февраль куни Самарқандда 2005 йил 7 июнда туғилган қиз М.С. ўзи яшаб турган кўп қаватли квартиранинг 9-қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди.

Бош прокуратуранинг aniq.uzга маълум қилишича, ҳодиса жойи тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Марҳумага тегишли телефон олиб қўйилган ва иш учун аҳамиятли маълумотлар мавжудлигига аниқлик киритиш учун "Киберхавфсизлик маркази" ДУКга компьютер техникавий экспертизаси тайинланган.

Маълумот учун, М.С. Самарқанд шаҳрида жойлашган ИСФТда 1-босқич талабаси бўлган ва бувиси билан яшаб келган.

Киритилди: 16:26 24.02.2025. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!