Қайд этилишича, 2025 йил 29 апрель куни Пастдарғом туманининг 83-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Самарқанд шаҳрида яшовчи 18 ёшли фуқаро жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу мактабнинг 11-синф ўқувчиларини уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.