11-синфни тамомлаган ёшлар 4 та махсус техникумда 37 та касб ва мутахассислик бўйича кундузги таълим олиши мумкин.
Уларга IT, ошпазлик, тикувчилик, дизайн, сартарошлик, заргарлик, ОАВ ва ахборот хизмати ҳамда электромобиллар сервиси каби йўналишлар таклиф этилади.
Қабул 10 августдан 10 сентябргача давом этади. Ҳужжатлар my.edu.uz орқали онлайн топширилади.