Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева «Заковат-Гамбит» турнирининг ёшлар ҳаётидаги алоҳида аҳамиятини қайд этди

Саида Мирзиёева «Заковат-Гамбит» турнирининг ёшлар ҳаётидаги алоҳида аҳамиятини қайд этди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш учун яратиладиган имкониятлар кўлами билан ҳам белгиланади.

Кеча бешинчи бор ўтказилган «Заковат-Гамбит» шахмат турнири ғолиблари тақдирланди. Бу йилги мусобақа 6 мингга яқин иштирокчини бирлаштирди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баробар кўп. Уларнинг 633 нафарини аёл ва қизлар ташкил этди. Бу рақамлар замирида интеллектуал беллашувларга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётгани, илмга интилиш ҳамда ёшларимизнинг ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи мужассам.

Саида Мирзиёева «Заковат-Гамбит» турнирининг ёшлар ҳаётидаги алоҳида аҳамиятини қайд этди

Ўзбекистон халқаро шахмат майдонида ҳавас қилгулик натижаларга эришиб келмоқда. Бироқ бундан-да муҳим яна бир омил бор: юртимизда ҳар бир инсоннинг ақлий салоҳиятини тўлиқ намойиш этишга xизмат қилувчи муҳит шаклланмоқда.

Саида Мирзиёева «Заковат-Гамбит» турнирининг ёшлар ҳаётидаги алоҳида аҳамиятини қайд этди

— «Заковат» лойиҳасининг алоҳида аҳамиятини мен айнан шунда кўраман. Бу лойиҳа иқтидорли ёшларни кашф этибгина қолмай, балки тафаккур маданиятини, мустақил фикрлаш ва оқилона қарорлар қабул қилиш кўникмасини шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда. Зеро, юртимиз келажаги ёш авлоднинг нафақат қанчалик билимли эканига, балки шу билимларни қай даражада қўллай олиши ва фикр доирасига ҳам боғлиқ, — деб ёзди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Киритилди: 16:41 31.10.2026. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!