Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Саида Мирзиёева йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, ижодий студиялар ҳамда ОТМ вакиллари билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, ижодий студиялар ҳамда ОТМ вакиллари билан учрашув ўтказди



Президент Администрацияси раҳбари Тошкент шиддат билан кенгайиб бораётгани, шаҳарсозлик ва экология билан боғлиқ бугунги вазият инобатга олинса, унинг келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилаётганини таъкидлади.

Янги қурилишлар шаҳарни ривожлантиришга хизмат қилиши, қўшимча номутаносиблик келтириб чиқармаслиги ва ҳудудий тизимларни ортиқча зўриқтирмаслиги кераклиги қайд этилди.

“Олдимизда турган мақсадлар улкан, биз Тошкентни ҳар бир юртдошимиз ҳамда шаҳримиз меҳмонлари учун янада қулай, кўркам, озода ва хавфсиз масканга айлантириш ниятида бўлган бизнес вакилларига кўмаклашамиз. Айнан шундай ёндашув Янги Ўзбекистон сиёсатига тўла мос келади”, — дейилади хабарда.

Киритилди: 18:20 15.09.2026. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!