Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Хоразмда Президентнинг вилоятни ижтимоий ривожлантиришга қаратилган қарорлари ижросини ўрганяпти

Саида Мирзиёева Хоразмда Президентнинг вилоятни ижтимоий ривожлантиришга қаратилган қарорлари ижросини ўрганяпти

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Юздан ортиқ муаммоли масала қисқа фурсатда ўз ечимини топди. Бироқ объектларнинг сони ва кўламидан қатъи назар, уларнинг барчаси битта-битта, синчиклаб ва охиригача ўрганиб чиқилади.

“Хонқа туманида мукаммал таъмирга жуда муҳтож бўлган 2-мактабни, шунингдек, қаровсиз ташлаб қўйилган ва авария ҳолатига келиб қолган 49-мактабгача таълим муассасасини кўздан кечирдик.

Давлат хореография академиясининг Урганч филиалида ҳам бўлдик. Ҳозирда ўқув аудиториялари ҳамда академиянинг бўлажак тарбияланувчилари мактаб-интернати битта бинода жойлашган. Келгусида қўшимча бино қурилиб, ҳар бир муассаса ўзининг алоҳида, тўлақонли шароитига эга бўлади”, деб ёзди Президент Администрацияси раҳбари.

Киритилди: Бугун 06:34. Ўқилди: 421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!