Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Хоразмда эскирган сув кўтарувчи насос станциясидаги ҳолатни бевосита бориб ўрганди

Саида Мирзиёева Хоразмда  эскирган сув кўтарувчи насос станциясидаги ҳолатни бевосита бориб ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи давомида эскирган сув кўтарувчи насос станциясидаги ҳолатни бевосита бориб ўрганди.

"Миллиондан ортиқ одамни тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган “Урганч-1” йирик насос станцияси ҳам зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан биридир.

Бугун кўтарилган барча масалалар энг қисқа муддатларда ҳал этилиши шарт. Вилоят ҳамда туманлар раҳбарияти иштирокида ўтказилган якуний йиғилишда ҳудуддаги вазият муҳокама қилинар экан, бунга алоҳида урғу берилди.

Муаммоларни очиқ-ойдин гапириш, биргаликда таҳлил қилиш ва устувор тартибда ҳал этиш муҳимдир", дейди С.Мирзиёева.

Маълумот учун таъкидлаш керакки, Урганч шаҳар "Оби ҳаёт" маҳалласида жойлашган мазкур объект 1970-йилда қурилган бўлиб, унинг тўртта насосидан бири носоздир.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!