Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева: "Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва муштарак қадриятлар боғлаб туради"

Саида Мирзиёева: "Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва муштарак қадриятлар боғлаб туради"

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Оғулжоҳон Атабаева ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева билан яна бир бор учрашди.

"Мулоқотларимиз яхши анъанага айланиб қолди. Ҳар сафар фикр алмашганимизда умумий ғояларимиз бойиб, ҳамкорликда янгидан-янги лойиҳалар юзага келмоқда.

Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва муштарак қадриятлар боғлаб туради. Учрашувларимиз бундан кейин ҳам фақат яхшиликка хизмат қилишини, одамларга нафи тегадиган эзгу амалларга айланиб, мамлакатларимизни бир-бирига янада яқинлаштиришини истардим", деб ёзади Администрация раҳбари.

Киритилди: 18:53 21.10.2026. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!