Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Ургутда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

Саида Мирзиёева Ургутда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ургут туманида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

«Кеча Ургутда бўлдик. Самарқанддан Ургут вокзалигача янги темир йўл орқали келдик. Бу йўл Ургутда эркин иқтисодий зона шаклланиши, тадбиркорлар, йўловчилар учун масофа ва харажатларни қисқартиришга хизмат қиладиган муҳим инфратузилма бўлади», — деб ёзди Саида Мирзиёева ўз телеграм-каналида.

Саида Мирзиёева Ургутда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

Ташриф давомида Ўзбекистон–Тожикистон чегарасида савдо, логистика ва тиббиёт марказларини ташкил этиш лойиҳаси билан танишилган. Таъкидланишича, асосий мақсад — ҳудудни транзит нуқтадан иқтисодий фаолият марказига айлантиришдир.

Янги логистика маркази кунига 100 тагача юк автомобилига хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Бу ерда логистика фақат ташиш эмас, балки маҳсулот қийматини оширувчи босқич сифатида кўрилмоқда. Божхона жараёнларида бюрократия қисқариб, тезлик ва шаффофлик оширилади.

Саида Мирзиёева Ургутда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

Диагностика марказида 200 нафар бемор, савдо марказида эса 800 нафар тадбиркор учун шароитлар яратилади. Бу орқали Тожикистон фуқаролари ҳам паспорт назорати, ортиқча ҳужжат ва навбатларсиз савдо қилишлари, тиббий хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Одамлар учун қулайлик ошади ва иқтисодий алоқалар янада кучаяди.

Киритилди: Бугун 13:18. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!