Саида Мирзиёева Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритган ҳамюртимиз Диёра Келдиёровани табриклади.
"Бугун ўзбекистонликлар ва шахсан менинг қалбим чексиз қувончга тўлди — Париж-2024 Олимпиадасида мамлакатимиз илк олтин медални қўлга киритди!
Дзюдочи Диёра Келдиёрова — Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин медаль олган илк аёл спортчи! Шунингдек, у Олимпиадада дзюдо бўйича илк олтин медални олган спортчимиз сифатида ҳам тарихга кирди.
Диёранинг ёрқин ғалабаси бу – фақатгина «олтин медаль» эмас, балки спорт тўгаракларида тинимсиз шуғулланиб, улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган кўплаб қизлар учун мотивация ҳамдир!
Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади!",
деб ёзди Саида Мирзиёева телеграмдаги саҳифасида.