Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Саҳрои Кабирда сув тошқинлари: 20 киши ҳалок бўлди

A A A
Саҳрои Кабирда сув тошқинлари: 20 киши ҳалок бўлди

Саҳрои Кабир чўли ўн йилликлар ичида биринчи марта қисман сув остида қолиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Марокаш ҳукумати маълумотларига кўра, айрим ҳудудларда сентябрь ойининг икки кунида ўртача йиллик кўрсаткичдан кўпроқ ёғингарчилик кузатилган. AP таъкидлашича, Саҳрои Кабир ер юзидаги энг қурғоқчил жойлардан бири, йилнинг шу даврида ёмғир айниқса кам учрайди.

“Қисқа вақт ичида жуда бундай кўп ёғингарчилик бўлганига 30-50 йил бўлди” дейди Марокаш метеорология маркази матбуот котиби Ҳуссин Юабеб.

Унинг сўзларига кўра, метеорологлар экстратропик бўрон деб атайдиган бундай ёмғир келгуси ойлар ва йилларда минтақадаги об-ҳавони ўзгартириши мумкин, чунки ҳаво кўпроқ намликни ушлаб туради, буғланиш ҳамда янада кўпроқ бўронларни келтириб чиқаради.

Марокаш ва Жазоирдаги тошқинлар оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлгани хабар берилган. Ёмғир деҳқонларнинг экинларига ҳам зарар етказган. Қайд этилишича, ёғингарчилик 6 йил давом этган қурғоқчиликдан кейин ер ости сувларини тўлдиради.

Киритилди: 23:29 09.10.2024. Ўқилди: 1418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!