Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Рустам Ашурматов: «Эронга қарши бу галги ўйинимиз аввалгиларига қараганда осонроқ бўлади, деб ўйлайман»

Рустам Ашурматов: «Эронга қарши бу галги ўйинимиз аввалгиларига қараганда осонроқ бўлади, деб ўйлайман»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши учрашув олдидан "Озодий" стадионида расмий машғулотни ўтказди. Миллий жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов бугунги машғулот олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қирғизистонга қарши ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. Шунинг учун кайфиятимиз яхши. Теҳронга етиб келиб, меҳмонхонага жойлашдик. Машғулотларни давом эттиряпмиз. Эртанги ўйинга юз фоиз тайёрмиз.

Эронга қарши сўнгги пйтларда кўп ўйин ўтказдик. Рақиб ҳужумчиларини яхши билиб олганмиз. Аввалги ўйинларга қараганда осонроқ бўлади, деб ўйлайман. "Озодий"да кўп ўйинларда иштирок этдик. Бу стадионда ўйнаш одатий ҳолга айланиб қолди", — деди Ашурматов.

Киритилди: 23:21 24.03.2025. Ўқилди: 772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!