Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Рус аскарлари ўз қадами етган жойга фақат ўлим ва вайронагарчилик олиб боради — Андрей Сибига

Рус аскарлари ўз қадами етган жойга фақат ўлим ва вайронагарчилик олиб боради — Андрей Сибига

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Россия президенти Владимир Путиннинг Санкт-Петербург иқтисодий форумидаги Украина ва уруш ҳақидаги баёнотларини “кинояли” деб атади.

Сибиганинг сўзларига кўра, АҚШ ва бутун дунё ўт очишни тўхтатишга чақираётган бир вақтда, Россия президенти "Украинанинг янги ҳудудларини босиб олиш ва янада кўпроқ украиналикларни ўлдириш режалари"ни муҳокама қилмоқда.

"Бугунги кунда Путиннинг айтган барча аҳмоқона гаплари ичида айниқса “рус аскари қадам босган жой” ҳақидагиси алоҳида ажралиб туради. Аслида, рус аскарларининг қадами етган ҳар қандай ерга улар ўзлари билан фақат ўлим, вайронагарчилик ва ҳалокат олиб келади. Путин рус аскарларининг оёғини украин дронлари узиб ташлаётганига ҳам бефарқ. У ўз халқининг оммавий қатл этилишига сабабчи", — дея таъкидлади Украина ТИВ раҳбари.

Киритилди: 20:35 21.06.2025. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!