Руминиядаги Михаил Когалниcеану авиабазаси 10 минг НАТО аскари яшаши мумкин бўлган ҳарбий лагерга айланади, бунинг учун 2,5 миллиард евро сармоя талаб этилади, деб хабар бермоқда маҳаллий Pro TV нашри.
База тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, Жануби-Шарқий Европадаги қўшинларни бошқариш ва назорат қилиш марказига айланиши керак.