Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Руминия ва Болгария Шенген ҳудудига кирди

Руминия ва Болгария Шенген ҳудудига кирди

1 январдан бошлаб Руминия ва Болгария Шенген ҳудудининг тўлиқ аъзолари бўлди ва Шенген битимининг қолган иштирокчилари билан иккала давлатнинг қуруқлик чегараларида текширувлар бекор қилинди. Греция ва Венгрия орқали Болгария ва Руминияга кирувчи саёҳатчилардан энди ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.

Европа Иттифоқи ички ишлар вазирлари Австрия томонидан Шенген зонасини кенгайтиришга қўйилган вето олиб ташланганидан кейин тегишли қарор қабул қилди. Руминия ва Болгария 2007 йилда Европа Иттифоқига қўшилди ва уч йил ичида Шенгенга қўшилиш шартларини бажарди, бироқ Австрия ноқонуний миграция хавфи туфайли унга вето қўйди.

Март ойида Руминия ва Болгария 27 Шенген мамлакатидан келган саёҳатчилар учун порт ва аэропортларда назоратдан воз кечди.

Киритилди: 14:52 01.01.2025. Ўқилди: 1181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!