Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Рубио: "Вашингтон Эроннинг тинчликпарвар ядровий энергиясини ривожлантиришга рози"

Рубио: "Вашингтон Эроннинг тинчликпарвар ядровий энергиясини ривожлантиришга рози"

Қўшма Штатлар маълум ҳолатларда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рози бўлиши мумкин.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио буни АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси тингловида айтиб ўтди.

"Агар Эрон ядро энергиясини хоҳласа, буни таъминлаш механизмлари мавжуд. Дунё бўйлаб ядро энергиясидан фойдаланадиган мамлакатлар бор, лекин улар уранни бойитмайдилар. Ва улар, албатта, уни 60 фоизгача бойитмайдилар", деб аниқлик киритди у.

Рубионинг сўзларига кўра, агар Эрон ядро энергиясига муҳтож бўлса, уни маълум механизмлар орқали олиши мумкин.

"Эроннинг муаммоси унинг ядро энергиясига муҳтожлигида эмас. Эроннинг муаммоси шундаки, у қилаётган барча нарсалар ядровий қурол ишлаб чиқаришга интилаётган мамлакатнинг хатти-ҳаракатларига мос келади", деб ҳисоблайди Давлат котиби.

Киритилди: Бугун 10:01. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!