Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Рубио: "Трампнинг асосий мақсади - Россия-Украина урушига барҳам бериш"

Рубио: "Трампнинг асосий мақсади - Россия-Украина урушига барҳам бериш"

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Буюк Британия, Германия ва Франция ташқи ишлар вазирларига АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия-Украина можаросида барқарор музокаралар йўли билан келишувга эришиш устуворлиги эканини айтди.

Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.

"Бугун АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Франция, Германия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари билан Яқин Шарқда барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Эроннинг ядровий қурол яратиши ёки қўлга киритишига йўл қўймаслик масалаларини муҳокама қилди", — дейилади хабарда.

“Россия ва Украина ўртасидаги уруш бўйича Давлат котиби президент Трампнинг устувор вазифаси урушни барқарор музокаралар йўли билан тугатиш бўлиб қолишини таъкидлади”, — дейилади ҳужжатда.

Киритилди: 09:50 15.07.2025. Ўқилди: 480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!