АҚШ маъмурияти Эронни чет эл фуқароларини ноҳақ ва тизимли равишда ҳибсга олувчи давлат сифатида белгилашга қарор қилди.
АҚШ Давлат котиби ва Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Марко Рубио бу ҳақда 27 февраль куни эълон қилиб, барча АҚШ фуқароларини Эронни "дарҳол тарк этишга" чақирди.
АҚШ Давлат котибининг ёзма баёнотига кўра, "Эрон ўнлаб йиллар давомида бошқа давлатлар устидан сиёсий таъсир ўтказиш учун бегуноҳ америкаликлар ва бошқа давлатлар фуқароларини шафқацизларча ҳибсга олишда давом этиб келмоқда". "Агар Эрон бу амалиётни тўхтатмаса, биз қўшимча чораларни, жумладан, Эронга саёҳат қилиш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун АҚШ паспортларидан фойдаланишга потенциал географик чекловларни кўриб чиқишга мажбур бўламиз", деб таъкидлади Рубио.
Унинг фикрича, "ҳеч бир америкалик ҳеч қандай сабаб билан Эронга бормаслиги керак". "Биз ҳозирда Эронда бўлган барча америкаликларни дарҳол тарк этишга чақирамиз", деб таъкидлади Давлат котиби.